"Реал" Варан билан тил топиша олмаяпти

  • 26 апрель, 2020, 20:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид клуби франциялик ҳимоячи Рафаэль Варан билан шартномани узайтириш бўйича келиша олмаяпти.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга кўра, ҳозирда томонлар музокараларни тўхтатишган. “Қироллик клуби” коронавирусдан кўриладиган зарарларни ҳисоблаб чиқиб, шундан сўнг 27 ёшли футболчи билан музокараларни давом эттирмоқчи. Мадридликлар Варан билан 2025 йилга қадар шартнома имзолашмоқчи.

Варан жорий мавсум “Реал” сафида 33 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!