“Реал” Винисиус бўйича мисли кўрилмаган таклиф олди ва уни қабул қилишга тайёр

TIGGO 2 PRO

“Реал”нинг бразилиялик юлдузи Винисиус Жуниорнинг клубдаги келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турибди. Мадридликлар ёзда футболчи бўйича рекорд даражадаги таклифларни қабул қилишга тайёрлиги айтилмоқда.

Европа матбуотининг ёзишича, Саудия Арабистони клублари таклиф қилаётган 300 миллион евро миқдоридаги бадал пули “Қироллик клуби” президенти Флорентино Пересни тўлиқ қониқтиради.

Сўнгги маълумотларга қараганда, клуб ва футболчи ўртасида янги шартнома бўйича музокараларда ижобий томонга ўзгариш бўлгани йўқ. “Реал” янги лойиҳани Винисиус Жуниор атрофида шакллантириш ғоясидан воз кечадиган бўляпти.

Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” ва “Ан-Наср” каби бадавлат клублари Винисиус Жуниорга бир мавсум учун Криштиану Роналду даражасида, яъни 200 миллион евро тўлашни ваъда қилмоқда. Бу таклиф футболчининг тинчини ўғрилаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!