"Реал" вундеркиндга узоқ йиллик шартнома тайёрлаяпти

“Монако” клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени ёзги трансферлар даврида Испания Ла Лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, 20 ёшли футболчининг хизматларига “Реал” Мадриддан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. “Қироллик клуби” Тчуаменига узоқ йиллик шартнома таклиф қилишга ҳам тайёр.

Орельен Тчуамени “Монако” сафига 2020 йилнинг январь ойида 18 млн евро эвазига “Бордо”дан кўчиб ўтган эди. Унинг монаколиклар билан амалдаги шартномаси эса 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!