"Реал" Хамесга миннатдорлик билдирди

"Реал" сафини яна бир футболчи тарк этди. Мадридликлар таркибида чиройли ҳаракатлари билан эсда қолган Хамес Родригес фаолиятини "Эвертон"да давом эттиради. Шу сабабли, клуб расмий саҳифаси колумбиялик футболчи билан хайрлашди:

"Реал" Мадрид жамоаси Хамес Родригесга йиллар давомида клубнинг бир қисми бўлгани, совринлар ютишга қўшган улкан ҳиссаси учун миннатдорлик билдиради. Клуб унинг келажакдаги фаолиятига фақат омад тилайди".

29 ёшли плеймейкер "Қироллик клуби" сафида 125 ўйинда майдонга тушиб, 37 гол ва 42 ассистга муаллифлик қилган. Шунингдек, у клуб аъзоси сифатида 2 бор Чемпионлар Лигаси, Ла Лига, Европа суперкубоги, 1 мартадан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳамда Испания суперкубоги ғолибига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!