"Реал" хавбеки мавсумни Ла Лиганинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин

"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Браим Диас "Хетафе"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра "Хетафе" раҳбарияти аллақачон 20 ёшли испаниялик футболчининг трансфери масаласида "қироллик клуби"га 2 марта таклиф юборган. Бироқ, футболчининг ўзи “Реал”дан кетишни хоҳламаяпти.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" Диасни 2019 йилнинг январида 17 млн евро эвазига "Манчестер Сити"дан сотиб олган эди. У жорий мавсум 4 та ўйинда иштирок этди ва майдонда жами 26 дақиқа ҳаракат қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!