“Реал” хавотирда!
“Реал” мураббийлар штаби жамоа ҳимоячиси Дани Карвахалнинг тайёргарлик даражасидан хавотирда эканини яширмаяпти.
Клуб раҳбариятига испаниялик ҳимоячининг ўтган мавсум охири ва жорий чемпионат бошида кўрсатган ўйини жуда маъқул келганди. Лекин жароҳатлар таъсирида футболчининг функционал тайёргарлигида камчиликлар кўзга ташлана бошлади.
Marca нашри 31 ёшли футболчи кейинги пайтда ҳар бир учрашувда жисмоний томондан қийналаётганини таъкидламоқда.
Маълумотларга қараганда, “Реал” раҳбарияти Карвахалнинг ўрнини босиши мумкин бўлган ёш, бақувват ва тезкор ўнг қанот ҳимоячисини қидиришга киришган.
Фикрлар