“Реал” хўжайини Анчелоттига қайси ўйинчидан тез қутилиш кераклигини айтди
“Реал” президенти Флорентино Перес клуб қишки трансферлар даврида айрим ўйинчилардан қутилиши кераклигини таъкидламоқда.
Унинг айтишича, январда Хесус Вальехо ўзига янги жамоа топиши талаб этилади.
Маълумотларга қараганда, Флорентино Перес марказий ҳимоячининг “Алавес”га қарши ўтказилган учрашувдаги ўйинини томоша қилган ва ундан умуман қониқмаган.
Мутасаддилар хўжайиннинг талабини бош мураббий Карло Анчелоттига етказди. Италиялик мутахассис ҳам Вальехо фавқулодда ҳолатлардагина майдонга туширилишини маълум қилди.
Вальехо “Реал”га 2015 йили “Сарагоса”дан 5 миллион еврога трансфер қилинган. Лекин ўшандан бери асосий таркибга кира олмаган. 27 ёшли футболчи ҳозирга қадар Германия, Англия, Испаниянинг турли клубларида ижарада ўйнаб келган эди. Унинг амалдаги шартномаси келаси ёз тугайди. Шу боис, мадридликлар уни январда кирган нархига сотиб юбормоқчи.
Фикрлар