"Реал" Холанд учун кураш бошлади

"Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал" Мадриднинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда “қироллик клуби” 19 ёшли норвегиялик футболчи яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида қўлга киритишга уруниб кўрмоқчи. Мадридликлар хатто бунинг учун ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олиш фикридан ҳам қайтишган.

Маълумот учун, Холанд “Боруссия” сафига январда "Ред Булл Зальцбург" клубидан кўчиб ўтди. У ўтган бир ой давомида 8 та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 12 та гол уришга эришди. Унинг трансфер нархи эса 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!