“Реал”: Холанд ва Мбаппе ўрнини босадигани бор!

“Реал” ёзги трансферлар вақтида асосий нишон сифатида Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни олишни мақсад қилган. Бироқ, клубнинг молиявий аҳволи бунга тўсқинлик қилиши ҳам мумкин.

“Қироллик клуби” ёзда бир неча футболчиларни сотишни режалаштирган. Лекин бу ҳам супертрансферни амалга ошириш имконини бермаслиги эҳтимоли катта. Шунинг учун мадридликлар захира вариантини ҳам тайёрлаб қўйди.

Унга кўра, Зинедин Зидан жамоага Ромелу Лукакуни олади, клуб эса “Интер”га манфаатли таклиф тайёрламоқда. Миланликлар ҳам молиявий вазият туфайли икки юлдузи – Лаутаро Мартинес ва Ромелу Лукакудан бирини сотишни тақозо этмоқда.

Жорий мавсумда А Серияда 26 та ўйинда 19 та гол уриб, саккизта голли пас узатган бельгиялик ҳужумчининг трансфер суммаси 90 миллион еврони ташкил қилмоқда. Бу сумма пасайтирилиши ҳам мумкин. Мбаппе ва Холандни олиш учун 180 миллион евро керак бўлади. Қолаверса, ёш ҳужумчиларнинг маоши Лукакуникидан анча баланд бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!