“Реал” Холандни олишга тайёр, фақат...

“Манчестер Сити” энг зўр тўпурари Эрлинг Холанд билан шартномани янгилашга ҳаракат қилмоқда. Клуб норвегиялик футболчининг розилигини олиш учун битимга уни “Реал”га ўтишига имкон берувчи бандни ҳам киритмоқчи.

Defensa Central нашрининг ёзишича, Холанднинг ўзи “Қироллик клуби”да тўп тепишни орзу қилмоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Реал” ҳам Эрлингга иш беришга тайёр. Бироқ бу трансфер жамоани икки бразилиялик юлдуз – Родриго ёки Винисиус Жуниор тарк этган тақдирдагина амалга оширилади.

Холанд 2022 йилнинг ёзидан бери “шаҳарликлар” таркибида ўйнаяпти. Шу пайтга қадар манчестерликлар учун 102 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 97 та гол ва 14 та ассист расмийлаштириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!