"Реал" Холандни сотиб олмаганидан афсусда эмас

Ёзги трансфер ойнасида Эрлинг Холанд "Боруссия" Дортмунддан "Манчестер Сити"га ўтди. Норвегиялик ҳужумчи "Реал"нинг “шорт-листи”дан жой олган эди, аммо мадридликлар Килиан Мбаппени сотиб олишни афзал кўрди ва Холанд борасида курашни давом эттирмади.

Испаниянинг “Marca” нашри хабарига кўра, "Реал" Холандни сотиб олмаганидан афсусда эмас. Мадрид клуби раҳбариятига фикрига кўра, айни пайт таркибда топ-даражадаги форвард бор - Карим Бензема.

Маълумот ўрнида, 22 ёшли Эрлинг Холанд “Манчестер Сити”га фаолиятини ажойиб бошлади. Норвегиялик футболчи мавсумнинг ўтган етти учрашувида 10 та гол урди.

“Transfermarkt” нашри айни пайт Эрлинг Холанднинг нархини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!