“Реал” яна бир ажойиб рекорд ўрнатди(фото)
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби  расмий сайти жамоа янги рекорд ўрнатганини эълон қилди.

Гап шундаки, “Реал” “Facebook” ижтимоий тармоғида – 100 млн, “Instagram”да – 50 млн, “Тwitter”да эса – 25 млн обуначи йиққан илк спорт бренди бўлди.

stats rma

Умумий ҳисобда “қироллик клуби”ни ижтимоий тармоқларда 182 млн  мухлис кузатиб боради. Агарда, “Реал” баскетбол жамоасини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, бу кўрсаткич 200 млн тага тенг бўлади.

Мадрид жамоаси бу борада “Барселона”, NBA хамда “Манчестер Юнайтед”ларни ортда қолдирди.

Бундан ташқари, “Реал”нинг ижтимоий тармоқларда жойланган постлари мухлислар учун “Барселона”никига нисбатан 50 % га қизиқроқ ва кўп муҳокама этилиши маълум бўлди.