"Реал" яна бир трансферни эълон қилишга яқин!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга "Монако" футболчиси Орельен Тчуамени "қироллик клуби"га ўтиши мумкинлигини айтди. 

“Мен Тчуамени билан терма жамоа жойлашган базада учрашдим. Умид қиламанки, у яқин кунларда "Реал"га ўтади. Айни пайтда вазият қандайлигини билмайман, лекин мен Орельен билан бу ҳақида узоқ гаплашдим. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман. Келинг, яқин кунларда нима бўлишини биргаликда кўрамиз”, - дея Камавинганинг сўзларини келтиради "Marca" нашри.

Олдинроқ "Реал" Тчуаменини учун 80+20 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!