“Реал” янги форвард олганини эълон қилди
Мадридликлар келажак учун 16 ёшли ҳужумчи Пау Феррер билан шартнома имзолади.
“Кастельон” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланган Пау испан футболидаги энг истеъдодли ёшлардан бири ҳисобланади.
- Бугун менинг “Кастельон”даги тарихим якунланиб, футболчи ва инсон сифатида янада ривожланиш имконияти туғилди. Мен учун янги босқич бошланди, - деб ёзади футболчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Клублар келишувига кўра, трансфер шартлари эълон қилинмайдиган бўлди.

Фикрлар