«Реал» янги ҳимоячи билан шартнома тузиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнаси якунланишидан олдин яна бир футболчи билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. «Қаймоқранглилар» бу мавсумда янги футболчилар учун 200 миллион евроидан ортиқ маблағ сарфлади, шунинг ўзиёқ жамоанинг трансфер бозорида жуда фаол ҳаракат қилаётганини кўрсатади. Шу билан бирга, Diario AS нашри хабарига кўра, клуб иши шу ерда тўхтаб қолмаслиги мумкин.

Манбага кўра, мадридликлар таркибга яна бир ҳимоячи қўшиш вариантларини ўрганмоқда. Бироқ бу трансфер фақат битта шарт бажарилганда амалга ошади: жамоани ҳимоячи Рауль Асенсио тарк этса, «Реал» янги футболчи олишга киришади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда «Реал» яна бир йирик трансферни расман эълон қилди. Клуб «РБ Лейпциг» жамоасидан ярим ҳимоячи-вингер Ян Диомандени сотиб олди. Келишув қиймати 125 миллион евро атрофида деб баҳоланмоқда, шартномада яна 15 миллион евро миқдоридаги бонуслар ҳам назарда тутилган.

Шу билан бирга, мадридликлар учун яна бир эҳтимолий вариант сифатида тилга олинаётган ярим ҳимоячи Родри масаласи деярли ёпилгани айтилмоқда. Жозе Моуринью бошқараётган жамоага ўтиши ҳақида миш-мишлар юрган футболчи «Манчестер Сити»даги фаолиятини якунлаб, «Барселона» сафига қўшилишга қарор қилгани ҳақида пайшанба куни маълум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!