“Реал” янги трансферга тайёрланяпти

“Реал” раҳбарияти жамоа ҳимоясини мустаҳкамлаш мақсадида “Манчестер Сити”дан Анхелиньони трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Испаниялик ҳимоячи “шаҳарликлар”нинг асосий таркибига киролмаётгани боис, икки мавсумдан бери ижара асосида “Лейпциг” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Мадридликлар Анхелиньони ёзда жамоани тарк этадиган Марсело ўрнига олиб келмоқчи. Испаниялик ҳимоячи Бундеслиганинг янги мавсумида тўртта учрашувда иккита гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!