“Реал” янги юлдуз танлади
“Реал” раҳбарияти келаси ёз учун режа туза бошлади. Мадридликлар мавсум якунланганидан кейин жамоага “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри Эрнандесни олиб келмоқчи.
Родри Хосеп Гвардиола жамоасида асосий фигуралардан ҳисобланади. Бундан ташқари, у Германияда ўтказилган Европа чемпионатининг энг зўр футболчиси сифатида эътироф этилди.
Айни пайтда испаниялик чарм тўп устасининг нархи 130 миллион еврога кўтарилган.
“Манчестер Сити” хўжайинлари ҳам жамоа ўйинига таъсири катта бўлган ярим ҳимоячини қўйиб юбормоқчи эмас. Гарчи Родрининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача имзоланган бўлса-да, “шаҳарликлар” у билан янги битим тузиш ҳаракатида.
Фикрлар