“Реал” янги юлдузга кўз тикяпти
“Реал” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида таркибни ёшартиришга эътибор қаратадиган бўлди.
Зинедин Зидан янгиланишларни майдон марказдаги футболчилардан бошлашга қарор қилди. Биринчилардан бўлиб, “Лион”да ишончли ўйин намойиш этаётган Уссем Ауар олиб келиниши кутилмоқда.
22 ёшли футболчи “Лион”нинг етакчиси ҳисобланади. У терма жамоа сафида ҳам муваффақиятли ўйнамоқда.
“Лион” бу ярим ҳимоячини 55 миллион еврога сотиб юборишга тайёр. Шундай бўлса-да, уни олиш осон бўлмайди. Бунинг учун “Қироллик клуби” мутасаддилари клуб ва футболчининг ўзи учун “Ювентус”, “Ливерпуль” ва “Арсенал”дан яхшироқ таклиф бериши керак.
Фикрлар