"Реал" япониялик футболчисини сотмоқда

  • 19 июль, 2022, 09:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо "Реал Сосьедад"га ўтишга яқин турибди.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 21 ёшли япониялик футболчи яқин соатларда басклар сафида тиббий кўрикдан ўтади. Шу билан бирга, мадридликлар "Сосьедад"га Кубонинг трансфер ҳуқуқларининг фақат ярмини - 6,5 миллион еврога сотади.

Ярим ҳимоячининг ўзи эса "Сосьедад" билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Сўнгги уч йил давомида Кубо "Мальорка" (икки марта), "Хетафе" ва "Вильярреал"да ижара асосида ўйнади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!