"Реал" ярим ҳимоя чизиғи учун олтита номзод топиб қўйди

  • 17 May 14:38
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

 "Реал Мадрид" ёзги трансфер ойнаси олдидан жамоанинг ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш устида фаол изланишлар олиб бормоқда. Бу ҳақда Испаниянинг Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти бир нечта иқтидорли футболчиларни диққат марказига олган. Айни пайтда уларнинг трансфер рўйхатида қуйидаги олтита футболчи мавжуд. Биринчи номзод клуб собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос томонидан тафсия қилинган "Штутгард" сардори Анжело Штиллер, "Милан"нинг марказий ярим ҳимоячиси Тиджани Рейндерс, "Кристал Пэлас"нинг ёш иқтидор эгаси Адам Уортон, "Ливерпуль"нинг аргентиналик плеймейкери Алексис Макаллистер, "Челси"да тўп сураётган Энцо Фернандес ҳамда аргентиналик ёш юлдуз Франко Мастантуоно каби футболчилар клуб вакиллари томонидан кузатиб келинмоқда.

Аввалроқ, "Реал" "Манчестер Сити"нинг асосий таянч ярим ҳимоячиси, "Олтин тўп" совриндори Родри Эрнандесни ҳам кўз остига олгани ҳақида кўплаб хабарлар ОАВда тарқалган эди. 

Маълумот учун, 2024/25-йилги мавсумдан бошлаб мадридликларни испаниялик собиқ футболчи ва ҳозирги мураббий Хаби Алонсо бошқариши кутилмоқда. Алонсонинг келиши билан "Реал"да янги давр бошланиши кутилмоқда, ва айнан шу йўлда ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш устувор вазифалардан бири ҳисобланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!