"Реал" ярим ҳимоячисини сотувга қўйди

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ёзги трансферлар ойнасида ўз футболчисини сотишни режа қилган.  Бу ҳақда TodoFichajes портали хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, "қироллик клуби" ярим ҳимоячи Дани Себальос билан хайрлашмоқчи. 28 ёшли футболчини "Бетис" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, мадридликлар Дани учун сўраётган сумма "Бетис" учун қимматлик қилиши мумкин. "Реал" футболчини 20 миллион еврога сотмоқчи.

Себальоснинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойининг охиригача мўлжалланган. Жорий Ла Лига мавсумида у 22 та ўйинда майдонга тушиб, 4 марта сариқ карточка олди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию