Ads

Аввалроқ “Реал Мадрид” клуби Франкфуртнинг “Айнтрахт” хужумчиси Лука Йовичга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

As нашрининг маълумотларига кўра, "қироллик клуби" 21 ёшли футболчининг кўчиб ўтиши борасида музокараларни муваффақиятли тарзда якунлаган.

Сербиялик хужумчининг трансфери учун "Реал" 60 миллион евро сарфлашига тўғри келади, ушбу суммадан 48 миллионини Германия клуби, қолган 12 миллионини эса Йович илгарироқ тўп тепган "Бенфика" клуби олади.

Йовичнинг мадридликлар билан шартномаси 6 йилга мўлжалланган.

Минбар

Барча блоглар