"Айнтрахт" спорт директори: Агар "Реал" Йовични сотиб олишни хоҳласа, биз бунга қаршилик қила олмаймиз

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби спорт директори Фреди Бобич жамоа ҳужумчиси Лука Йовичнинг “Реал”га кўчиб ўтиши борасида тарқалган хабарга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Йовичда “Реал”га кўчиб ўтиш учун ҳақиқий имкон бор. Унинг жамоамизда қолишига умид қиламан. Бироқ, мен ҳақиқатга тик қарайдиган одамман. Шу боис айтишим мумкинки, агар “Реал” сингари гранд клуб уни сотиб олишни хоҳласа, бизда уни сақлаб қолиш имкони бўлмайди”, - дейди Бобич.

Маълумот учун, 21 ёшли сербиялик футболчи жорий мавсум Бундеслигада жами 28та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” Йович учун 70 млн евро сарфлашга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!