"Реал" ёзда футболчилар трансферидан 121 млн евро ишламоқчи. Кимлар сотувга қўйилади?

Испаниянинг "Реал" клуби ёзда 6 та футболчини сотувга қўйиб, уларнинг ортидан 121 миллион евро ишламоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
 
Манбада ёзилишича, Гарет Бэйл, Хамес Родригес, Лукас Васкес, Мариано Диас ва Начо ҳамда Альваро Одриосола трансферга қўйилади. Аммо Начо ва Одриосола қўйиб юборилмаслиги ҳам мумкин. Бу кўпроқ клуб раҳбариятининг қарорига боғлиқ.
 
Айнан шу футболчиларнинг умумий нархини Transfermarkt 121 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!