“Реал” ёзда “Ливерпуль”нинг икки юлдузини олиб кетади

  • 24 декабрь, 2024, 13:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти ёзда ҳимоя чизиғини қайта ташкил қилишни режалаштирилган эди. Жамоани кучайтириш мақсадида олиб келинадиган икки ўйинчи номи маълум қилинди.

Режага кўра, мадридликлар мавсум якунланганидан кейин “Ливерпуль” сардори Виржил ван Дейк ва унинг ўринбосари Трент Александер-Арнольдни Мадридга кўчириб келмоқчи.

Defensa Central нашрининг маълум қилишича, “Қироллик клуби” шартномаси ёзда тугайдиган ҳар икки ҳимоячи билан январда музокарага киришиб, дастлабки улар билан трансфер масалаларида келишувга эришмоқчи.

Трент ҳам, Виржил ҳам айни пайтда “Ливерпуль” билан янги шартнома бўйича музокара олиб боряпти. Бироқ томонлар ҳали ўзаро келишувдан узоқда экани айтилмоқда. Мадридликлар бу вазиятдан унумли фойдаланиб қолишни кўзлаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!