"Реал" ёзда ПСЖга 300 миллион евро таклиф қилмоқчи

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, "Реал" келаётган ёзда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга киритиш учун бор кучини сарфламоқчи.

Манбага кўра, "қаймоқрангликлар" франциялик 21 ёшли футболчининг трансфери учун 300 миллион евро атрофидаги маблағни сарфлашга тайёр.

Мадрид клуби ПСЖ бош мураббийи ва ҳужумчи ўртасида юз берган можародан фойдаланиб ушбу харидни амалга оширишга умид қилмоқда.

Жорий мавсумда Мбаппе Франция чемпионати доирасида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол уришни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!