"Реал" ёзда трансферга қўядиган 3 нафар футболчи номи маълум

"Реал" Мадрид клуби мавсумлар оралиғида 3 нафар футболчисини трансферга қўйишни режалаштирмоқда.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” сотиб юборишни хоҳлаётган футболчилар рўйхатида ярим ҳимоячилар Маркос Льоренте ва Дани Себальос ҳамда ҳимоячи Серхио Регилон бор. Улар ҳам Зинедин Зиден жамоага қайтгач етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани боис жамоадан кетишга тайёр.

Айтиш керакки 24 ёшли Льоренте 15 миллион евро, 22 ёшли Регилон 15 миллион евро, 22 ёшли Себальос эса 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!