“Реал” ёзда уч нафар футболчини қайтариб олади

“Реал” раҳбарияти ёзда жамоа таркибида ўзгариш қилишга бел боғлаган ва ана шу мақсадда бошқа клубларга сотиб юборилган ёки ижарага жўнатилган уч нафар футболчини қайтаришга қарор қилди.

Испан матбуотининг ёзишича, мадридликлар сафига ҳужумкор ярим ҳимоячи Нико Пас ҳамда ҳужумчилар Виктор Муньос ва Эндрик қайтиб келади.

Бу футболчилар жамоанинг мавсумолди тайёргарлигида иштирок этади.

19 ёшли Эндрик асосий жамоада ўйин амалиётисиз қолиб кетаётгани боис январь ойида Франциянинг “Лион” жамоасга ижара асосида ўтган эди.

21 ёшли Пас ва 22 ёшли Муньос ҳозирда мос равишда “Комо” ва “Осасуна”да ўйнамоқда, аммо “Реал”да уларни қайта сотиб олиш имконияти мавжуд. Мадридликлар бу ҳуқуқдан фойдаланиб, ўзлари тарбиялаган ўйинчиларни яна клубга қайтармоқчи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!