"Реал" ёзда "Вест Хэм"нинг бразилиялик футболчисини сотиб олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Фелипе Андерсонга жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра "қироллик клуби" 25 ёшли бразилиялик футболчини "Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг ўрнига муносиб кўришмоқда. Чунки, “аристократлар” бельгиялик футболчини сотмоқчи эмас.

Маълумот учун, Андерсен жорий мавсум 31та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!