"Реал" ёзги трансферлар даврида қанча маблағ сарфламоқчи?

Мадриднинг "Реал" клуби мавсумлар оралиғида сотиб олишни режалаштирган футболчилар учун қанча маблағ сарфлаши маълум бўлди.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда “қироллик клуби” ёзда футболчилар сотувидан 200 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Янги футболчилар сотиб олиш учун эса ушбу маблағга яна қўшимча 100 миллион евро қўшилади.

Бироқ, агар Неймар трансферга қўйиладиган бўлса, ушбу маблағ янада ортиши мумкин. Боиси, мадридликлар 27 ёшли бразилиялик футболчини сотиб олишга бор эътиборини қаратишади.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" аллақачон Родриго ("Сантос") ва Эдер Милитаоларнинг ("Порту") трансфери бўйича келишувга эришиб бўлган. Ҳозирда эса Эден Азар ("Челси") бўйича фаол музокаралар олиб борилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!