"Реал" ёзги трансферлар давридаги илк харидини амалга оширишга яқин турибди

Мадриднинг "Реал" клуби яқин вақтлар ичида мавсумлар оралиғидаги илк харидини амалга ошириши кутилмоқда.

El Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича “қироллик клуби”нинг бу борадаги илк трансфери "Реала Сосьедад" ҳимоячиси Альваро Одриосола бўлади. Маълумотларга кўра 22 ёшли футболчининг трансфери мадридликларга таҳминан 30 млн еврога тушиши мумкин

Маълумот учун, Одриосола якунига етган мавсум сан-себастьянликлар сафида жами 41та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!