"Реал" ёзги трансферларда "Челси"нинг 3 нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби “Челси”нинг бирданига 3 нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Испан ОАВлари тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” жорий ёзги трансферлар даврида “аристократлар” дарвозабони Тибо Куртуа, ҳимоячи Маркос Алонсо ва ярим ҳимоячи Эден Азарларни сотиб олишга жиддий бел боғлаган.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ўтган мавсум АПЛни 5-ўринда якунлаган ва янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиш йўлланмасидан маҳру бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!