"Реал" юлдузи Англия суперклуби таклифини рад этди
мавсумида «Реал» Мадрид ҳимоячиси Рауль Асенсио атрофида трансфер қизғин муҳокама қилинган эди. Манбаларга кўра, уни бир вақтнинг ўзида учта клуб ўз сафига қўшиб олишни истаган.
Асосий даъвогарлар сифатида Англиянинг етакчи жамоалари — «Челси» ва «Ливерпуль» тилга олинган. Шунингдек, футболчига қизиқиш билдирган, аммо номаошкор қолган Туркия клуби ҳам бўлган.
Шунга қарамай, Рауль Асенсио бошқа жамоага ўтиш таклифларини рад этди. Ҳимоячи Мадридда қолишни маъқул кўрди.
Маълумотларга кўра, испаниялик футболчи меҳнатсеварлиги орқали Жозе Моуриньонинг ишончини қозонишига ишонмоқда. У «Реал»да ўзини яна бир бор намоён этиш учун имконият қўлга киритишни мақсад қилган.

Фикрлар