"Реал" юлдузи ашаддий рақобатчи билан келишиб қўйди

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Иско Аларкон фаолиятини бошқа жамоа сафида давом эттиришга яқин турибди.

Хориж ОАВ хабарига кўра, испаниялик истеъдод соҳиби хизматига "Севилья" қизиқиш билдирмоқда. 29 ёшли футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи. Шу сабаб, андалусияликлар таркибига кўчиб ўтишга қарор қилган.

Қайд этилишича, футболчи ва клуб ўзаро оғзаки келишувга эришган. У ёзда эркин агент сифатида "Севилья" либосини кияди. Аввалроқ, Аларконга Италиядан "Ювентус", Англиядан "Манчестер Сити" қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Иско 2013 йилдан бери "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилиб келади. Бу вақт оралиғида у мадридликлар билан 4 бор Европа Чемпионлар лигасида зафар қучган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!