“Реал” юлдузи бўлажак жамоасига шарт қўйди

“Челси” ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибини “Реал”да ўйнаётган маҳоратли франциялик ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга ёрдамида кучайтиришга қарор қилди.

Chelsea Chronicle нашрининг маълумотига кўра, Эдуардо Камавинга “Челси”га кўчиб ўтиши учун лондонликлар келаси мавсум учун УЕФА Чемпионлар лигасига йўлланма олиши шарт.

Чунки  франциялик юлдуз фақатгина Чемпионлар лигасида мунтазам  қатнашадиган жамоага ўтишга тайёр. Бу унинг асосий шарти ҳисобланади.

Эдуардо Камавинга 2021 йилда Франциянинг “Ренн” клубидан “Реал”га 31 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.

Унинг “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача тузилган. Жорий мавсумда у 34 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 1 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!