“Реал” юлдузи Гвардиоланинг олдига боришдан бош тортди

“Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос мадридликлар билан шартномаси тугаётгани боис, “Манчестер Сити”дан таклиф олган эди.

Германиялик футболчи Англия клуби вакилларига “шаҳарликлар” сафига ўтиш унинг режасида йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар тарқатди.

Тони Кроос ҳали мадридликлар билан келишувни янгиламади. Шунинг учун ҳам футболчи январдан бошлаб, ҳар қандай клуб билан музокара олиб бориш ҳуқуқига эга.

“Қироллик клуби” тажрибали ўйинчини олиб қолишга қарши эмас. Бироқ Кроос янги битимни қабул қилишга шошилмаяпти. У ёзда фаолиятини якунланиши мумкинлигини ҳам айтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!