“Реал” юлдузи ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

Мадридликларнинг германиялик футболчиси Тони Кроос тез орада ўз юртига қайтиб кетиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ёлғон эканини таъкидлади. 

- Менга Германияга қайтиб бориш ёқимли, албатта. Чунки бу менинг ватаним ва она тилим. Лекин менга Мадридда яшаб, “Реал”да ўйнаш ҳам ёқади. Ёзда бир неча жиддий таклифлар бўлди. Мен уларнинг ҳеч бири билан музокара ўтказмадим. Чунки мақсадим аниқ. Фаолиятимни “Реал”да тугатаман.

Биз футболчилар Зиданнинг имкониятларига шубҳа қилмаймиз. Биз мағлубиятдан ҳам, муваффақиятда ҳам биргамиз. “Реал”да ўйнаётган ва ишлаётганлар ҳар бир мағлубиятдан кейин ўткаир танқидларга кўникиши керак. “Барселона”га қарши ўйинда танқидларга муносиб жавоб бера олдик. Ана шундай ўйнашда давом этишимиз керак, - дейди Тони Кроос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!