“Реал” юлдузи келса, улар енгилмас жамоага айланади
“Манчестер Юнайтед” келаси мавсум олдидан жамоа таркибини кучайтириш ишларини давом эттирадиган бўляпти.
Бир неча трансферларни уддалаган манчестерликлар “Реал” таянч ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Франциялик футболчига бир неча гранд клублардан қизиқиш бор. Манчестерликлардан ташқари, ПСЖ ва “Бавария” каби қудратли клублар мадридликлар ўйинчисига кўз тикмоқда.
Маълумотларга қараганда, “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг 23 ёшли ўйинчига шахсан ўзи қизиқмоқда ва клуб раҳбариятидан бу трансферни амалга оширишни сўраяпти.
Манчестерликлар эса, келаси мавсумда чемпионлик учун курашишни мақсад қилган. Улар “Қироллик клуби”га мадридликлар бу трансфер учун қанча тўлаган бўлса, шу суммани бермоқчи. Ўтган йили “Реал” Тчуаменини олиб келиш учун 80 миллион евродан воз кечган эди.
Фикрлар