“Реал” юлдузи кутилмаганда футболдан кетадиган бўляпти!

“Реал” сафида тўп тепиб келаётган германиялик жаҳон чемпиони Тони Кроос келажаги борасида бир қарорга кела олмаяпти. Тажрибали ярим ҳимоячи клубнинг янги шартномасини қабул қилгани йўқ.

Унинг амалдаги келишуви бир йилдан кейин якунланади.

Тони Кроос олдида уч йўл тургани айтилмоқда. Тажрибали ўйинчи “Реал” таклиф қилаётган бир йиллик битимни қабул қилмаса, юқори даражада ўйнашни тўхтатади ва савияси пастроқ жамоаларга йўл олади.

Бундан ташқари, Кроос футболчилик фаолиятини бутунлай тугатиш ҳақида ҳам бош қотирмоқда. Ўйинчининг ўзи якуний қарорини кейинроқ эълон қилишини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!