“Реал” юлдузи Мбаппени огоҳлантирди
“Реал” клубининг собиқ юлдузи Хорхе Вальдано ПСЖ форварди Килиан Мбаппега мурожаат қилди.
Маълумки, бир неча мавсумдан бери франциялик форварднинг Мадрид клубига кўчиб ўтиши кенг муҳокама қилинмоқда. Бироқ, айнан мана шу вазият туфайли ПСЖ, Килиан Мбаппе ва “Реал” муносабатлари тез-тез ўзгариб турибди.
- Биз Килиан Мбаппе Ла Лигада ўйнашига умид қилгандик. Иқтисодий томондан бу шартномани кўтариш бизга осон бўлмайди.
Мбаппега эслатиб қўймоқчиманки, “Реал” одамларни пул билан эмас, клубнинг шон-шуғрати билан ўзига жалб қилади, - деди Хорхе Вальдано.
Мбаппе ПСЖда 2017 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. Парижликлар асосий юлдузини олиб қолиш учун ҳеч қандай маблағни аяётгани йўқ.
Фикрлар