“Реал” юлдузи муҳим янгилик кутмоқда

“Олтин тўп” соҳиби Лука Модрич фаолитини “Қироллик клуби”да якунлашини айтган эди. Унинг мадридликлар билан шартномаси ёзда якунланади. Айни пайтда хорватиялик юлдуз яқин кунлар янги шартномадан умидвор бўляпти.

Европанинг бир неча етакчи клублари январдан бошлаб, Модрич билан музокара бошлашни мўлжаллаган. Бироқ, Луканинг ўзи аввал, “Реал”даги тақдирига ойдинлик киритиб олиши керак. Мадрид клуби ҳам футболчи билан ҳамкорликни узайтиришга қарши эмас.

Бироқ, анъанага кўра, “Қироллик клуби” ёзи ўттиздан ўтган футболчиларга бир йилдан ортиқ ҳамкорлик таклиф қилмайди. Шу боис, Модрич ҳам Мадридда узоғи билан яна бир мавсум ўйнаши мумкин.

35 ёшли футболчи “Реал” шарафини 2012 йилдан бери ҳимоя қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!