“Реал” юлдузи МЮ ва

“Реал”ни тарк этишга бел боғлаган франциялик ҳимоячи Рафаэль Варанга “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Ҳар икки клуб ёзда бу футболчини 60 миллион фунтга сотиб олишга тайёр. Бироқ, трансфер амалга ошиши учун Варан билан шахсий шартнома шартларини келишиш қийин бўлмоқда.

Варан манфаатларини ҳимоя қилаётган агентлар франциялик ҳимоячига ҳафтасига 200 минг фунт миқдорида маош тўлаш лозимлигини айтмоқда. Бу футболчининг “Реал”дан олаётган маошидан икки баравар кўпдир.

28 ёшли ўйинчи совринсиз якунланган мавсумда примерада 31 та учрашувда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар