“Реал” юлдузи ўзига янги жамоа танлади

“Реал” плеймейкери Иско мавсум давомида ўзига етарли даражада ўйин вақти берилмаганидан норози бўлмоқда ва ёзда бошқа жамоага ўтишга қарор қилган.

Todofichajes нашрининг хабарига кўра, 30 ёшли ярим ҳимоячи “Севилья”га ўтиб кетадиган бўлди.

Иско андалусияликларга текинга тушади. Чунки футболчининг амалдаги шартномаси бир ойдан кейин якунланмоқда ва томонлар ҳамкорликни узайтирмайди.

Бу трансфер Чемпионлар лигаси финалидан кейин расман эълон қилинади.

Иско аслида “Валенсия” тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал фаолиятини “Малага”да бошлаганидан кейин 2013 йили “Реал”га ўтиб кетган.

Мадриддаги сўнгги мавсумида тажрибали футболчи жами 16 та ўйинда иккита гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!