“Реал” юлдузи пул ишлагани кетадиган бўлди

CHERY AUTO

“Реал” клуби раҳбарияти жамоанинг етакчи ҳимоячиларида Антонио Рюдигер масаласини ҳал қилишига тўғри келади. Германиялик футболчининг амалдаги шартномаси шу мавсум охирида якунланади. 

“Қироллик клуби” жамоада кучли таъсирга эга ўйинчини таркибда сақлаб қолмоқчи. Бироқ Рюдигернинг мақсади бошқа экани маълум бўлди. 
Тажрибали ҳимоячи эркин агент мақомини олганидан кейин Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтмоқчи. 

Рюдигерда Европада қолиш учун вариантлар етарли. “Реал”даги фаолиятини давом эттиришни истамаган тақдирда ҳам, Европа Чемпионлар лигаси ғолиби “Пари Сен-Жермен” унга сўраган шароитини яратиб беришга тайёрлигини билдирган. ПСЖ раҳбарияти жамоага тажрибали етакчи керак, деб ҳисоблайди ва бу ролга айнан Рюдигерни мос, деб билади.

Жорий мавсум Рюдигер оғир жароҳат туфайли “Реал” сафида барча мусобақаларда етти ўйин ўтказди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Рюдигернинг тахминий қиймати айни пайтди 12 миллион еврони ташкил этади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!