“Реал” юлдузи қандай “синиб” кетганини айтиб берди

“Реал”га катта умидлар билан келган нидерландиялик Рафаэль ван дер Ваарт “Қироллик клуби” афсонасига айлана олмади.  Мадридликлар  сафида икки йил тўп сурган ярим ҳимоячи 58 та ўйинда 11 та гол урган эди.

Рафаэль “Қироллик клуби”ни тарк этишга нима мажбур қилганини эсга олди.

- Моуриньо ажойиб мураббий, мен “Реал”да у билан икки мавсум ишладим холос. У ростгўй инсон. Жозе билан ишлаган ҳар бир киши унинг яхшилигини ьилади. У доим шогирдларини ҳимоя қилади ва бу жуда муҳим.

Моуриньо менга “Рафа, мен Месут Ўзилни олишни режалаштиряпман, шунинг учун сен клубни тарк этишинг яхши бўлади. Қолсанг ҳам бўлади, лекин сен захирада ўриндиғида ўтирадиган ўйинчи эмассан. Ўзингни бошқа ерда синаб кўр”, деди. Мен шундан сўнг, “Тоттенхэм” таклифини қабул қилдим, - дейди нидерландиялик футболчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар