
“Реал” юлдузи Саудияга қачон кетиши маълум бўлди
Саудия Арабистони клублари Европанинг машҳур ўйинчиларини ўз чемпионатларига жалб қилиш сиёсатини тўхтатмоқчи эмас.
Шайхлар нишонида турган футболчилар орасида “Реал” марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер ҳам бор. Германиялик чарм тўп устаси Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга қарши эмас.
Бироқ 32 ёшли ҳимоячи мадридликлар билан амалдаши шартномаси якунланганидан кейин “Реал”дан кетишини маълум қилган. Немис футболчисининг “Қироллик клуби” билан ҳамкорлиги 2026 йилнинг ярмигача давом этади.
Relevo нашрининг маълум қилишича, Рюдигер ҳозирча “Реал” сафида қолиб, имкон қадар кўпроқ совринларга эга чиқишни истаяпти.
Антонио “Қироллик клуби”га 2022 йили ёзда келган. Шундан бери 141 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари олтита гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар