“Реал” юлдузи учта суперклубдан таклиф олди

“Реал” ҳимоячиси Рафаэль Варан ёзда клубдан кетишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалиши ортидан унга учта клубдан қизиқиш билдирилди.

“Қироллик клуби” билан 2022 йилнинг ёзигача битим имзолаган франциялик футболчи мавсум якунланиши билан жамоасини ўзгартиришга қарор қилганди. Клуб ҳам уни узоқ муддатли янги шартномага кўндиролмади ва ёзда сотиб юборадиган бўлди.

Айни пайтда 27 ёшли футболчини “Манчестер Юнайтед”, “Ювентус” ва “Челси” ўз таркибида кўрмоқчи.  Бу клубларнинг ҳаммаси мадридликлар талаб қилаётган 44 миллион фунт миқдоридаги бадал пулини тўлашга тайёр. Даъвогар орасида манчестерликларнинг имконияти юқори баҳоланмоқда. МЮ анчадан бери Варанни олишга ҳаракат қилиб келади.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!