“Реал” юлдузига харидор кўпайиб кетди

Зинедин Зиданнинг ишонган шогирди Рафаэль Варан “Қироллик клуби”га керак бўлишига қарамай, муҳитни ўзгартириш мақсадида “Реал”дан кетишга қарор қилган. Шу боис, франциялик футболчи клуб билан янги шартнома имзолашдан бош тортди.

Мадридликлар тажрибали ҳимоячини ёзда сотиб юборишга мажбур бўлмоқда.

Аввалроқ, Варанга “Манчестер Юнайтед”, “Бавария”, “Ливерпуль” сингари гранд клублар қизиқаётгани айтилаётган эди. Энди бу жамоалар қаторига “Челси” қўшилди.

Лондонликлар бош мураббий Томас Тухель раҳбариятга мурожаат қилиб, жамоанинг етакчи ҳимоячиси Тьяго Силванинг ўрнини босишга қодир бўлган Рафаэль Варанни трансфер қилишни сўраган.

“Қироллик клуби” ёзда бу футболчини 60 миллион евро тўлаган жамоага қўйиб юборишга тайёрлигини билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!