“Реал” юз ўгирган Серхио Рамосни энг бадавлат клуб ўйнатадиган бўлди
Испания терма жамоасининг собиқ сардори Серхио Рамос ёзда “Севилья” билан шартномаси якунланганидан бери иш қидиряпти.
38 ёшли футболчи ўзига янги жамоа сўраб, Европа, АҚШ, Мексика, Аргентина, Миср жамоалари билан музокара олиб борди. Қадрдон жамоаси “Реал”дан иш сўради. Бироқ музокаралар ижобий натижа бергани йўқ. Мадридликлар ҳам собиқ сардордан юз ўгирди.
TEAMtalk нашрининг маълум қилишича, тажрибали ҳимоячи Англия Премьер-лигасида фаолият юритиш имконига эга бўлмоқда. “Ньюкасл” ҳимоя чизиғини Рамос ёрдамида кучайтирмоқчи.
Манбага кўра, “қарғалар” испан ўйинчисига бир ярим йиллик шартнома ва бу муддат учун 10 миллион еврога яқин маош таклиф қилади.
Эслатиб ўтамиз, “Ньюкасл” Саудия Арабистони инвестиция фонди қарамоғига ўтганидан кейин Англиянинг энг бадавлат клубига айланган эди.
Фикрлар