"Реал" захира вариантини ҳам ўйлаб қўйди
"Тоттенхэм" клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 27 ёшли футболчи "Реал"нинг диққат марказида бўлиб турибди. Агар Мадрид клуби ёзда "Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холандни сотиб ололмаса, бор эътиборини айнан Кейнга қаратади.
Ўз навбатида "Тоттенхэм" Кейннинг трансферини 140 миллион еврога баҳоламоқда. Унга “Реал”дан ташқари "Барселона", ПСЖ, "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" каби гранд клублар ҳам харидор бўлмоқда.
Кейн жорий мавсум "Тоттенхэм" сафида жами 42 та ўйинда майдонга тушди ва 29 та гол ҳамда 16 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар